Самарқанд вилоятида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси ишга тушди

Источник: Минэнерго

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган қуввати 100 мегаватт бўлган йирик қуёш фото’лектр станwияси 24 май куни Ўзбекистон ягона энергетика тизимига электр энергияси етказиб беришни бошлади, деб ёзади Samcity нашри.

Ушбу электр станцияси йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Шунингдек, станциянинг ишга туширилиши йилига 78 миллион метр куб табиий газни тежаш ва атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндилар ташланишининг олдини олади. Шу миқдорда тежалган газ ҳисобига 10 кун давомида мамлакатдаги барча мавжуд хонадонларни табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Эътиборлиси шундаки, қурилиш майдончасида 400 нафар ишчи меҳнат қилган бўлса, электр станцияси ишга туширилганидан сўнг 25 та янги иш ўрни яратилган.

Қиймати 100 миллион долларлик лойиҳа Франциянинг Total Eren компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобидан амалга оширилди.

Ушбу станция Ўзбекистон тарихидаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси бўлиб, 2021 йил август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида худди шундай биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.