Самарқандда бузилиши керак бўлган бинода қаҳвахона ноқонуний ишлаб тургани маълум бўлди

Скрин из видео

Ўтган йил май ойида Самарқанд вилоятидаги “Жой сой” маҳалласида ноқонуний қурилган кўп қаватли уй қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Уй эгасида зарур рухсатномалар бўлмаган ва бино хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

Ўтган йил 6 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро суди бинони қурган фуқарога нисбатан уни  ўз маблағи ҳисобидан бузиш учун ажрим чиқарган.

Бироқ ҳозирда бинонинг биринчи қаватида қаҳвахона ноқонуний фаолият юритмоқда. Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таъкидлашича, бугунги кунда бузиш бўйича суд қарори ижроси Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда. Самарқанд вилояти қурилиш бошқармаси томонидан Самарқанд вилоят МИБ бошқармасига суд қарорини ижро этиш юзасидан хат юборилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.