Самарқандда “музейлар квадрати” ташкил қилинади

Ўзбекистонда 9 та янги музей ташкил этилади, шулардан 7 таси Самарқанддаги “Музейлар квадрати”да бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, “Буюк ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси” кўргазмаси, “Самарқанд — Ўзбекистон ва Россия минтақалари маданиятлари туташуви” кўргазмаси, «Классицизм» музейи, Тарихий фотосуратлар музейи, Заргарлик санъати музейи, Бадиий кўргазмалар зали, «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг филиаллари сифатида анъанавий либослар музейлари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида Замонавий санъат музейи ҳамда Урганч шаҳрида Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида Лазги музейи ташкил этилади.
Вазирликнинг таъкидлашича, бундан мақсад Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси, музейларимиздаги тарихий экспонатларнинг ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятида тутган ўрни ҳамда халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлашга оид замонавий янги экспозицияларни яратиш ва музей тўпламларидаги бой тарихий ҳамда маданий меросимизни замонавий санъат платформасида кенг тарғиб қилишдир.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
[…] Музеи давно перестали быть просто местами, где экспонируются предметы искусства или исторические артефакты. В современном мире музеи спорта и науки превратились в активные образовательные платформы, предлагающие глубокое погружение в тему и стимулирующие критическое мышление. […]