Ўзбекистон элчиси Самарада ЙТҲга учраган ўзбекистонликларни бориб кўрди

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Самара вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Армен Бенян билан биргаликда ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, автоҳалокатда жабрланган ўзбекистонлик фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳолатини ўрганган.

Самара вилояти ССВ мутасаддиларининг маълум қилишича, барча жароҳатланганлар ҳудуддаги 4 та касалхонада зарур тиббий муолажалар олмоқда. 18 та беморнинг аҳволи ўрта оғир, 2 нафари қониқарли ва яна 2 нафари ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Элчи Б.Асадов вилоят ҳукумати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, ҳамда автоҳалокатда жабрланган Ўзбекистон фуқароларига юқори малакали ёрдам кўрсатаётгани учун Самара тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирган.

8-апрелга ўтар кечаси Урал-Муханово трассасида Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.