Самарқандда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
24 сентабрь куни соат 16:30 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё туман «Даҳбед» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 9 км.да ҳайдовчи Nexia русумли автомобилини Бухоро – Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган, KOEGEL тиркамасининг орқа қисмидан келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб РШТЁИМ АФда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар