Самарқанд вилоятида Дамас ҳайдовчиси тўққиз ёшли болани уриб юборган

Фото: Samarqand viloyati IIB JXX YHXB I Rasmiy kanal

Воқеа 2024 йил 31 март куни соат 11:30 лар атрофида Пастдарғом тумани Болтали маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-46 автомобил йўлининг 14-км.да Дамас русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси автомашинаси билан пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган 2013- йилда туғилган фуқарони уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати ёзмоқда.

«Оқибатда вояга етмаган пиёда олган тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Самарқанд филиалида стационар тартибда даволанмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266- моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда пиёдаларга ва мактаб болаларига эътиборли бўлган ҳолда ҳаракатланишини сўралган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.