Самарқандда эрини ёқиб юборган аёл 12 йилга қамалди
Самарқандда турмуш ўртоғини тириклайин ёқиб юборган аёлга нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда Олий суд.
Эр-хотин ўртасида тез-тез жанжал бўлиб турган. Айбланувчининг сўзларига кўра, яқинда бу одам пул ишлашни тўхтатиб, аёлни хиёнатда айблай бошлаган.
Воқеа содир бўлган куни эркак аёлга тарсаки туширган. Шундан сўнг айбланувчи ухлаб ётган эрининг қўл-оёғини боғлаб, унга бензин сепиб, ёқиб юборган.
Ўғлимни ўлдираман, деди. “Мен 1,5 литр бензин олиб, устига қуйдим ва ёқиб юбордим”, – дейди айбланувчи.
Аёл Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, э, г” бандлари (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилган. У 12 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган, ужазони умумий режимли колонияда ўтайди.
Улашиш:
Шарҳлар