Самарқандда йигит синглисига севги изҳор қилган йигитни самосуд қилди
Ижтимоий тармоқларда «Мактаб боласи самосуд қилинди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.
Болалар омбудсмани маълумотларига кўра, 16 май куни Пастдарғом тумани ИИБ га 2009 йилда туғилган Б.С. (ўғил бола) тан жароҳати олганлиги тўғрисида унинг онаси Ж.И. дан ариза келиб тушган.
Хабарга кўра, «вояга етмаган Б.С. 20-мактабнинг 9-синфида таълим олади ва у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Қ.А. (қиз) га севишини айтган, Бундан хабар топган қизнинг акаси, А.Қ., 15 май куни Б.С. ни ўз уйининг ички томонига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, А.Қ. гўёки унинг таъзирини бериш мақсадида Б.С. нинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган».
Мазкур ҳолат юзасидан 19 май куни Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида вояга етмаган Б.С. га нисбатан содир этилган бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилади.
Шарҳлар