Самарарқанднинг айирим туманларини сел босмоқда

Фото: видеодан кўчирма

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, Самарқанд вилояти Жомбой туманининг айрим ҳудудларида ва Нуробод туманида кучли ёғингарчиликдан сўнг сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини ўзаро бирлаштирувчи Нуробод тумани Жом қишлоғида «A-378» магистрал автомобиль йўлини ҳам сел сувлари қоплагани айтилмоқда.

Йўллардан келаётган сув тошқинлари ҳам Қашқадарё—Тошкент йўналишида қатновчи ҳайдовчиларга қийинчилик туғдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.