Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири ушланди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири О.Х. “N.Sh.” МЧЖнинг 4 нафар ишчи ходимига соғломлиги тўғрисида тиббий дафтарча тайёрлаб бериши эвазига МЧЖ раҳбаридан 1,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар беряпти.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.