Қарийб 97 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 96,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда Статистка агентлиги матбуот хизмати.
«Бу кўрсаткич 2023-йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,4 % га ошган», – дейилади хабарда.
2024 йилнинг 1-март ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 66,8 мингтани ташкил этиб, уларнинг катта қисми Тошкент шахрида жойлашган яъни 11 783 та.
Улашиш:
Шарҳлар