Сардоба фожиаси бўйича 29 кишига ҳукм чиқарилди
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида 29 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда UzNews нашри Тошкент шаҳар судларининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Судланувчилар ЖКнинг 167, 28,167, 209, 28,209, 243 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, судланувчиларнинг:
- 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси;
- 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари;
- 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари;
- 1 нафарига 3 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари;
- 2 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари;
- 23 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 дан 550 гача баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди.
Мавзу бўйича ўқинг:
Сардоба сув омборидаги дамба ўпирилиши сабаблари ҳақида экспертнинг фикри
Улашиш:
Шарҳлар