Сардор Умурзоқов президент администрациясининг раҳбари лавозимига тайинланди

Источник: mift.uz

Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.  Давлат раҳбари тегишли фармонни имзолади.

16 июль куни депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар, дея хабар беради парламент қуйи палатасининг матбуот хизмати.

Сал аввалроқ Зайнилобиддин Низомиддинов “соғлиғи сабабли бошқа ишга ўтиши муносабати билан” мамлакат президенти администрациясининг раҳбари лавозимидан озод этилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.