Саудия Арабистони Ўзбекистон билан 11,99 млрд долларлик 10 та инвестиция келишувини имзолади

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Саудия Арабистони давлат телевидениеси чоршанба куни хабар беришича, Саудия Арабистони Ўзбекистон билан умумий қиймати 45 миллиард риал (11,99 миллиард доллар) бўлган 10 та инвестиция шартномасини имзолаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.

Давлат телевидениеси битимларнинг моҳияти ҳақида қўшимча маълумот бермади.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 17 август куни тонгда Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Ташрифнинг биринчи манзили сифатида барча мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳри зиёрат қилинган. Куннинг иккинчи ярмида давлат раҳбари Жидда шаҳрига келиши керак. Бу ерда олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг расмий тадбирлари бўлиб ўтади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.