Саудия компанияси Қорақалпоғистонда электр станциясини барпо этади
Саудиянинг ACWA Power компанияси Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораузоқ туманларида 200 МВт қувватга эга электр станцияси ва 100 МВт қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизимини қуради, деб хабар беради Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.
Вазирлик маълумотларига кўра, ACWA Power 1 кВт/соат электр энергияси учун 4,09 цент таклиф қилган. Abu Dhabi Future Energy PJSC — Masdar концерни тендернинг захира ғолибига айланди.
Бу ACWA Power компанияси мамлакатимизда амалга ошираётган биринчи лойиҳа эмас. Компания Бухоро вилоятида иккита шамол электр станцияси қурилишига ҳам масъулдир.
Ўтган йили компания Ўзбекистон ҳукумати билан 12 миллиард долларлик шартномалар тузган эди.
Улашиш:
Шарҳлар