Ўзбекистонда савдони ривожлантириш компанияси ташкил қилинади

Доллары
Фото: pexels.com

Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, уларни экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, соҳада фаолият юритувчи агентлик ва фондлар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. Бу маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро талабларга мос келишини таъминлаш, экспортчиларнинг янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш ва миллий брендларни хорижда оммалаштириш учун хориждан малакали дизайнерлар, технологлар ва маркетологларни жалб қилади. Субсидиялар, компенсациялар ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлашлар ушбу компания томонидан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги асосида амалга оширилади.

Савдо-саноат палатаси ва «Ўзбекспертиза» акциядорлик жамияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланади. Ҳар бир туманда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа офислари иш бошлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.