Фарғонада поезд устига чиқиб селфи олмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 1-сонли мактабнинг уч нафар ўқувчиси Учкўприк туманида жойлашган “Қақир” темир йўл бекатида вагон устига чиқиб “селфи”га тушмоқчи бўлганида уларни 27 минг вольт кучланишли ток урди. Бу ҳақда “Замон” ахборот дастурида хабар берилди.
Икки нафар 10-синф ва бир нафар 8-синф ўқувчиси темир йўл изларини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиб, тақиқланган темир йўл ҳудудига кирган ва буғдой ташувчи вагоннинг устига чиққан. Ўсмирларнинг эҳтиётсизлиги туфайли, уларнинг икки нафарини юқори кучланишли электр токи урган.
Ўқувчилардан бири танасининг 65 фоизи термик куйиши ташхиси билан, иккинчиси эса термик куйиш ва сон суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Улашиш:
Шарҳлар