Сенат 2 кунлик саммит меҳмонларини овқатлантиришга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлади

Источник: пресс-служба Сената

Олий Мажлис Сенати 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммитига келган меҳмонларни овқатлантиришга 1 млрд 56 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Кечки овқат дастурхонидаги гўштли ассорти, дудланган лосос балиғи ва пишлоқ солиқ тўловчиларга салкам 90 млн сўмга тушган. Бунга Kun.uz нашри эътибор қаратади.

Сенатнинг саммитга келган меҳмонларни овқатлантириш харажатлари сметасига кўра, 8 сентябр кунги тушлик ва кечки овқат учун 608 млн 120 минг сўм, 9 сентябр кунги кофе брейк ва тушлик учун 448 млн 500 минг сўм, умумий 1 млрд 56 млн 620 минг сўм маблағ сарфланган.

8 сентябрь. Тушлик учун 345 млн сўм

8 сентябрь. Тушлик учун 345 млн сўм (давоми)

8 сентябрь, кечки овқат. Жами харажат 263 миллион 120 минг сўм

8 сентябрь, кечки овқат. Жами харажат 263 млн 120 минг сўм (давоми)

9 сентябрь, кофе-брейк. Жами харажат 103 миллион 500 минг сўм

9 сентябрь, тушлик. Жами харажат 345 млн сўм

9 сентябрь, тушлик. Жами харажат 345 млн сўм (давоми)

Сенатнинг Бинолардан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси овқатлантиришни ташкил этиш учун тўғридан тўғри шартнома орқали “Sky Events” МЧЖ билан 1 056 620 000 сўмлик шартнома тузган.

Дабдабали дастурхондаги энг қиммат таом – ҳар бир порцияси 550 минг сўмдан тушган гўштли ассорти.

Sky Events шу йил баҳорда ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам асосий хизмат кўрсатувчилар қаторида бўлганди. Ўшанда 1 порция ош 130 минг сўмдан, 1 дона сомса 70 минг сўмдан, 1,5 литрли Coca Cola 32 минг сўмдан ҳисоблангани муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бу МЧЖ нафақат саммитга келган меҳмонларни овқатлантириш, балки тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун ҳам 1,2 млрд сўмлик ва 957 млн сўмлик шартномаларни қўлга киритган.

Давлат реестрига кўра, тўғридан тўғри шартнома асосида хизмат кўрсатган “Sky Events” МЧЖга 100% улуш билан Султонов Шерзод Баҳодирович эгалик қилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.