Танзила Норбоева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчиси билан учрашди

Фото: ўза.ўз

Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Консуэло Видал Брюс учрашди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалалари диққат марказида бўлди.

К.Брюс хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида тизимли мулоқотни давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, умуман, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни ривожлантиришга келишиб олинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.