Сенаторлар наркологик касалликларга эга шахсларни ҳимоя қилиш тизими тўғрисидаги қонунни рад этди

Источник: senat.uz

Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида “Наркологик касалликларга чалинган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун рад этилди.

Юқори палата аъзолари  ҳужжатни тамомила қайта кўриб чиқиш зарур деган хулосага келди.

«Гап шундаки, қонунда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган янги “ғайриихтиёрий даволаш” тўғрисидаги норманинг мазмун-моҳияти очиб берилмаган ҳамда мажбурий даволаш тушунчаси билан ўртасидаги фарқли жиҳатлари ёритилмай қолган».

Сенаторлар психоактив моддалар таъсирида мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун мажбурий ва ғайриихтиёрий тарзда даволаш учун алоҳида асослар ва механизмларни ишлаб чиқиш лозим деб топди.

Бундан ташқари, шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркалогия муассасасига ётқизиш учун судга ариза бериш тартибида ҳам камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

«Шунингдек, ариза билан судга мурожаат қилинганда давлат божининг тўланиши ёки ундан озод қилиниши, умуман олганда давлат божи ким томонидан тўланишига аниқлик киритилмаган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.