Сентябрь ойида иш ҳақи ва пенсиялар миқдори ошиши кутилмоқда

Источник: Anhor.uz

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсияларни 2023 йилда яна ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаевга таянган ҳолда “Газета” нашри ёзади.

Унинг сўзларига кўра, жорий йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида пенсияларни 1 июндан 12 фоизга, иш ҳақини эса 1 октябрдан 10 фоизга ошириш учун 6,7 трлн сўм йўналтириш кўзда тутилган.

Жаҳон бозорида олтин ва миснинг прогнозга нисбатан қимматлашгани (4,5 трлн сўм қўшимча даромад кутилмоқда) ва божхона тушумларининг ўсиши (қўшимча 3 трлн сўм) муносабати билан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини бир эмас, балки икки марта оширишга қарор қилинган.

Биринчи ўсиш ҳақида аллақачон хабар қилинган: 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи (давлат бюджетининг қўшимча харажатлари 2,2 трлн сўмни ташкил этади) ошади.

Иккинчи ўсиш 1сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга (қўшимча 5,6 трлн сўм) ошиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.