Bo'limsiz

Сентябрь ойидан метро поездлари ҳаракатидаги интерваллар вақти қисқаради

Источник: shutterstock

Ўқув йили бошланиши муносабати билан, 4 сентябрдан бошлаб Тошкент метрополитени гавжум соатларда поездлар ҳаракати оралиғини қисқартиради. Бу ҳақда ЎзА метрополитен матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Чилонзор йўналишида поездни кутиш вақти 1,5 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида 3-3,5 дақиқагача, Юнусобод йўналишида 5 дақиқагача қисқартирилади.

Метро маъмурияти бунга «мавжуд ички ресурслардан максимал даражада фойдаланиш» орқали эришилишини айтди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.