Сергелидаги портлашдан кўрилган зарар 14,5 млрд сўмни ташкил қилгани маълум бўлди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Inter Logistics логистика марказида 28 сентябрь куни содир бўлган портлаш оқибатида етган зарар миқдори 14,5 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда президент топшириғига биноан тузилган ҳукумат комиссияси хабарида сўз боради, деб ёзади “Газета”.
Портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 кишини ташкил этган, улардан 150 нафари енгил, 13 нафари оғир тан жароҳати олган. Бир киши — 17 ёшли ўсмир вафот этган.
Фавқулодда вазият оқибатида 39 та кўп қаватли уйлардаги 1370 та хонадон ҳамда 246 та ерли хонадоннинг фасад, ойна-ром, эшик ва том қисмига зиён етказилган ва умумий зарар миқдори 14,5 млрд сўмни ташкил этмоқда. Фавқулодда вазият туфайли ҳудуддаги 305- мактаб (1250 ўринли) ва 600- оғчанинг (720 ўринли) дераза-ромлари, эшик ва фасад қисмига зарар етган.
Хабарда таъкидланишича, зарар кўрган объектларга пудратчилар бириктирилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида «1205» қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилди. Марказга 450 дан ортиқ мурожаат келиб тушган ва барчаси ижобий ҳал қилинган, дея хабар беради комиссия.
«Комплекс суд экспертиза, тергов ва суд жараёнлари якунлангач, аниқланган зарар миқдори айбдор деб топилган жавобгардан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ундириб олинади», — дейилади хабарда.
Шарҳлар