Шаҳарлараро автобуслар ҳаракатининг бекор қилиниши ва 10 балли тирбандликлар: Тошкент қорни қандай кутиб олди

Сотрудники ГУБДД толкают автомобиль. Источник: ГУБДД

2022 йил 5 декабрь куни Тошкент автовокзалидан барча шаҳарлараро автобусларнинг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Чекловга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлди. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейсларни бекор қилишга қарор қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлигига таяниб “Новости Узбекистана” нашри ёзади.

Транспорт вазирлиги шаҳарлараро қатновлар қайта тикланиши ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот беришга ваъда берди.

Айни вақтда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси пойтахт аҳолисини бугунги кунда “баъзи автобус йўналишларининг қатнов вақти ва оралиқ интервали белгиланган вақтдан ошиб кетиши ҳолатлари учраётгани” ҳақида огоҳлантирмоқда. Транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилган кучли қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши бунга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати ҳайдовчилардан автомобиль ҳайдашда оғир об-ҳаво шароитларини ҳисобга олиш, қишки шиналарсиз автомобиллардан фойдаланмаслик ва белгиланган тезликка қатъий риоя қилиш, пиёдалардан эса йўлни кесиб ўтишда ўта эҳтиёткор бўлиш ва болалар ҳаракатини назорат қилишларини сўради.

5 декабрь куни эрталаб Тошкентда 10 балли тирбандлик қайд этилди. Хабар чоп этилган вақтга келиб, вазият 7 баллгача яхшиланди, аммо кўплаб йўлларда ҳаракатланиш ҳали ҳам қийин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.