Шаҳарлараро электропоездларда йўл ҳақини тўлашда қўшимча қулайлик яратилмоқда

Фото: Ўзтемир йўлйўловчи

Эндиликда электропоездлар учун чипталарни темир йўл вокзаллари ва бекатларда олиш шарт эмас, балки бевосита электропоезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш имконияти ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беряпти.

«Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент – Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинди», – дейилади хабарда.

Тез кунларда Тошкент – Бекобод, Тошкент – Ховос ва Тошкент – Ангрен йўналишларидаги электропоездларда ҳам электрон тўлов тизимини ишга тушириш кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.