Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига Техасдаги отишма қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Источник: https://www.texastribune.org/

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга АҚШнинг Техас штатининг Ювалде шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма натижасида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар беради.

Техаснинг Ювалде шаҳридаги Робб бошланғич мактабида содир бўлган отишмада камида 14 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди, деди Техас губернатори Грег Эбботт. Унинг сўзларига кўра, гумонланувчи – 18 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси ҳам ўлган. Тахмин қилинишича, у воқеа жойига етиб келган полиция томонидан отиб ўлдирилган. Аввалроқ маҳаллий полиция отишма содир этган шахс қўлга олинганини маълум қилганди.

Яна 15 нафар ўқувчи касалхонага ётқизилди, дея баёнот беради Ювалде касалхонаси маъмурияти. Ўқ тегиб кетган 45 ёшли эркакка ҳам ёрдам кўрсатилмоқда. Икки қурбон Сан-Антонио шаҳрига етказилган. У ерда 10 ёшли қиз ва 66 ёшли аёл университет шифохонасига ётқизилган. Иккаласининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, икки полициячи яраланган.

Мактабда ўт очишдан олдин гумонланувчи бувисини отиб ташлаган, деди Эбботт. Унинг аҳволи ҳақида хабар берилмаган. Отишма содир этган шахс Сальвадор Рамос эканлиги аниқланган. Расмийларга кўра, у машинасини ташлаб, тўппонча ва эҳтимол милтиқ билан мактаб биносига кирган. Айни пайтда тергов гумонланувчи ёлғиз ўзи ҳаракат қилган деб ҳисобламоқда. Ўқ отиш сабаблари номаълум.

Эбботт воқеани “даҳшатли йўқотиш” ва “маъносиз жиноят” деб атади. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият органлари шошилинч чоралар кўрмоқда. Терговда полициядан ташқари, рейнжерлар ва Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳам иштирок этмоқда. Осиёдан амалий ташрифдан қайтаётган президент Жо Байден воқеа юзасидан хабардор қилинди. Америка етакчиси қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. У, шунингдек, яна бир бор қурол савдосини қарши курашни кучайтиришга чақириб, қонун чиқарувчиларни “оғриқни ҳаракатга айлантиришга” чақирди.

“Биз халқ сифатида ўз-ўзимиздан сўрашимиз керакки, биз, худо ҳаққи, қачон қурол лоббисига қарши чиқамиз? Бу менинг бўғзимга келди. Биз ҳаракат қилишимиз керак. Менга эса бу қирғинга таъсир қила олмаймиз, деб айтманг.”

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳам Техасдаги отишмадан кейин қурол назоратини чеклашни ёқлаб чиққанди, у Қўшма Штатлар “қўрқувдан эмас, балки қурол лоббиси томонидан фалажланган”лигини айтганди.

Ювалдеги отишма АҚШнинг Ню-Йорк штати Буффало шаҳридаги супермаркетда 18 ёшли талаба 10 кишини отиб ўлдирганидан 10 кун ўтиб содир бўлди. Ҳужумчи отган деярли ҳамма қора танли эди. Полиция воқеани нафрат туфайли қилинган жиноят сифатида текширмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.