Шавкат Мирзиёев ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, унга кўра Жиноят кодексига ўзгаришлар киритилмоқда, деб ёзади UzNews нашри.

Хусусан, маъмурий жазо қўлланганидан кейин ҳам ҳайвонларнинг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келган ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат  12,25 млн сўм жарима ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Айни пайтда ҳайвонларнинг нобуд бўлишига ёки уларнинг шикастланишига олиб келган уларга  нисбатан шафқатсиз муносабат учун 1 БҲМ дан 3 БҲМ гача  жарима билан жазоланмоқда. Агар бир йил ичила ҳуқуқбузарлик такрорланса, жарима 3 БҲМ дан 5 БҲМ гача миқдорни ёки 15 суткагача маъмурий қамоқни ташкил қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.