Шавкат Мирзиёев Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.