Шавкат Мирзиёев биринчи хусусий қуёш электр станциясига старт берди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

27 август куни Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида мамлакатдаги биринчи қуёш электр станциясини ишга тушириш маросими ўтказилди. Унда президент Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига 110 млн доллар йўналтирилган. «Nur Navoiy solar» номли ушбу лойиҳа Бирлашган Араб Амирлигининг  «Масдар» компанияси томонидан амалга оширилган. Ушбу компания 2019 йил октябрида тенденда ютиб чиққан эди.

Станциянинг қуввати 100 мегаВатт. Унда 300 мингта қуёш панели ўрнатилган. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Мирзиёев маросимда сўзга чиқар экан, бу хусусий инвестор томонидан қурилган Ўзбекистон тарихидаги биринчи янги электр станцияси эканини, унинг ишга тушиши “яшил энергетика”га ўтиш йўлида биринчи қадамга айланганини ва тармоқ ривожида мутлақо янги босқични бошлаб берганини қайд этди.

«Маълумки, юртимизда бир йилда ўртача 320 қуёшли кун кузатилади.  Уни бежиз қуёшли Ўзбекистон деб аташмайди. Бироқ ҳозирга қадар ушбу улкан салоҳиятдан фойдаланиш масаласига эътибор бўлиб келинганди», — деди президент.

“Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 миллиард килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти бор. Бу – мамлакатимизнинг энергияга бўлган жами эҳтиёжидан 8 баробар кўп энергия ишлаб чиқариш мумкин, дегани”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.