Шавкат Мирзиёев Деновдаги фожиа тўғрисида фикр билдирди

Фото с сайта Kun.uz

Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни газ сизиб чиқиши натижасида кучли портлаш содир бўлган Деновдаги савдо маркази фожиаси ҳақида илк бор ўз фикрини билдирди. Президентнинг сўзларига кўра, бу воқеа масъул тузилмаларнинг кўзини очади, деб ёзади “Спутник” нашри.

«Ҳар бир ҳоким, прокурор, ички ишлар, Миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар ва қурилиш, саноат хавфсизлиги бошқармалари раҳбарлари ўз ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат тизимини ўрнатиши шарт», – дей қайд этади президент.

«Ҳаммаси қонун билан ҳал қилинсин. Худо сақлади, қанча одам нобуд бўлиши мумкин эди. Агар бу кундузи бўлганда нима бўларди?» — дея президентнинг сўзларини келтиради Kun.uz нашри.

«Телевизор орқали ҳаммасини тушунтиринглар, Деновда шундай ҳолат бўлди, деб айтинглар. Яширадиган Ўзбекистон эмас ҳозир. Шу икки одам ўлими бизга синов бўлди. Энди ҳар бир вилоят ҳокими шахсан ўзи бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича масъулиятни зиммасига олади. Энди бундай ҳодиса қайтарилмаслиги лозим, олдинда қиш, эҳтиёткорлик зарур», —дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради «Газета» нашри.

Йиғилишда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов Деновда содир бўлган ҳодиса газ туфайли келиб чиққанини айтган.

«Газчилар эътиборсизлик қилиб, паст босимли трубалар орқали ўрта босимни улаб юборишган. Газ сизиб чиқиб шундай ҳолат юзага келди. Ҳозир ҳодиса прокуратура томонидан жиддий ўрганиляпти», — деган вилоят раҳбари.

Президент бунга йўл қўйган газ таъминоти ходимлари раҳбарлари билан бирга тергов ва суриштирувлар натижасига кўра жавобгарликка тортилишини таъкидлади ва бош вазирга бир ой муддатда газ қувурларини хатловдан ўтказиб, натижаси бўйича қарор қабул қилишга топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Денов шаҳрида жойлашган «Инденим» савдо марказида тунда кучли портлаш содир бўлган эди. Унинг оқибатида 2 киши қурбон бўлган 9 киши жароҳатланган. Дастлабки хулосаларга кўра, бахтсиз ҳодисанинг сабаби газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиққан.

Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят иши очилган ва текширув олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.