Шавкат Мирзиёев Душанбега ташриф буюради

Источник: president.uz

8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

«Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар», – дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

ШҲТнинг бўлажак саммити доирасида етакчилар икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказиши юзасидан келишувга эришилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.