Шавкат Мирзиёев ўқитмасдан ва ўргатмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини берганлик учун жазони кучайтириш таклифини билдирди

Источник: Пресс-центр Мининфоком

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитмасдан ва ўргатмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун жазони кучайтириш юзасидан таклиф киритиш топшириғини берди. Бу ҳақда давлат раҳбари чоршанба куни ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида билдирди, деб ёзади “Спутник” нашри.

«Барчанинг эътиборини муҳим масалага қартишни истардим. Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолган. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда», — дейди президент.

Бу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш жиноятига қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди.

Қайд этиб ўтамиз, 2021 йилнинг 11 ойи ичида Ўзбекистонда 8 731 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган, улардан 964 таси юк автомобиллари иштирокида содир бўлган. 10 ой ичида 1 964 нафар киши авария қурбонига айланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.