Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтада давлат ташрифи билан Нур-Султан шаҳрида бўлади

Ўзбекистон Президенти 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

«Сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган», – дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар. Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.