Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё давлатлари – Хитой” онлайн саммитида иштирок этади
25 январь куни президент Шавкат Мирзиёев дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари – Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.
«Тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади», – дея қайд этади президент матбуот хизмати.
Онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар