Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида нималарни гапирди

Источник: president.uz

14 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

«Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг табиий савдо ва иқтисодий ҳамкорлари – ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди», – дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

Ўзбекистон етакчиси савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш муҳим эканини алоҳида қайд этиб, ўзаро савдода мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, божхона тартиботларни рақамлаштириш бўйича қўшма “йўл харита”сини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш орқали минтақалараро қўшилган қиймат занжирларини яратишда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани қайд этилди. Тошкент шаҳрида ҳар йили “Иннопром – Марказий Осиё” саноат форумининг ўтказилиши бунинг учун янги имкониятлар очади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон томонидан Россия ва Қозоғистон билан биргаликда йўлга қўйилаётган зарур товарларни тез фурсатда ўзаро етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилишга таклиф этди.

Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатларни Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди ҳамда келгуси йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ўтказиладиган “Яшил” энергетика бўйича халқаро форумга таклиф этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.