Шавкат Мирзиёев Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади

Источник: информагентство "Дунё"

ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига кўра 4 февраль куни хорижий давлатлар ва ҳукуматларнинг ҳамда етакчи халқаро ташкилотларнинг етакчилари  Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади. Уларнинг орасида Ўзбекистон президенти ҳам бор, деб ёзади “Дунё” ахборот агентлиги «Синьхуа»га таянган ҳолда.

ХХР раиси 4-6 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади ҳамда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукуматлар раҳбарлари, қироллик оилаларининг  аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари учун зиёфат ўтказади.

Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина давлатларининг раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси ва бошқа қатор давлатларнинг раҳбарлари, Халқаро Олимпия қўмитасининг президенти Томас Бах, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Гебрейесус бор.

Пекинда Олимпиадаси ўйинлари 4-20 февраль кунлари, Паралимпиада 4-13 март кунлари ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.