Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойда бўлади

Фото: пресс-служба президента Узбекистана (архив)

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ван Вэнбиннинг маълум қилишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари 18-19 май кунлари Сиан шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хитой-Марказий Осиё” саммитида иштирок этади (Шэнси провинцияси). Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар беради.

Тадбир давомида давлат раҳбарлари Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, ҳамкорлик механизмини яратиш масалаларини муҳокама қиладилар ва муҳим сиёсий ҳужжатларни имзолайдилар.

Саммитга ХХР раиси Си Цзинпин раислик қилади.

“Бу Хитой мезбонлик қилаётган биринчи йирик дипломатик тадбир бўлиб, 31 йил аввал дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён олти давлат раҳбарининг биринчи юзма-юз саммити бўлади. Ван Венбин ушбу тадбир Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш тарихида муҳим босқич эканини таъкидлади”, — дейилади агентлик хабарида.

Шу билан бирга, хабарда қайд этилишича, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг Хитойга давлат ташрифлари тўрт кун — 16 майдан 20 майга қадар давом этади.

“Хитой бўлажак ташрифлардан ҳар томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш, минтақада ва бутун дунёда тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва фаровонликка ҳисса қўшиш имконияти сифатида фойдаланиш учун Марказий Осиё мамлакатлари билан кучларни бирлаштиришга тайёр”, – дея хулоса қилади дипломат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.