Шавкат Мирзиёев Урганчдаги Ал-Хоразмий шаҳарчасининг пойдеворига капсула қўйди

Источник: пресс-служба главы государства

Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши пойдеворига капсула қўйди. Мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд қилинади. Шаҳарча марказида Ал-Хоразмийнинг ҳайкали ўрнатилади, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Шу ернинг ўзида Ал-Хоразмий номидаги янги университет барпо этилади. Унинг қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб қурилади.

Шунингдек, бу ерда технопарк ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар бўлади. 5 мингта хонадонли 104 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади. Иншоотлар “ақлли технологиялар” асосида жиҳозланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.