Шерзод Шерматов PayPal тўлов тизими билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Источник: УзА

Тошкент ёшлар форуми доирасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда вазир ёшларнинг нега Ўзбекистонда PayPal каби электрон тўлов тизимлари ишламаслиги ҳақидаги саволига жавоб берди, деб ёзади ЎзА.

«Ҳақиқатдан ҳам PayPal тизимида Ўзбекистон йўқ. Бунга менимча, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида конвертация тизимининг ишламагани ва шу каби бошқа сунъий тўсиқлар сабаб бўлган. Айнан шу сабаблар туфайли PayPal Ўзбекистонни ўз рўйхатидан чиқарган бўлиши мумкин. Бизнинг вазифамиз, Марказий банк, Молия вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимга Ўзбекистонни қўшишдан иборат. Бу борада ўзгаришлар бўлади, деган умиддаман», – деди вазир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.