Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон Электрон ОАВ миллий ассоциациясига раҳбар этиб сайланди

Источник: UzReport TV

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) аъзоларининг умумий йиғилишида ассоциация бошқаруви раиси этиб Шерзодхон Қудратхўжа сайланди.

“Газета” нашрининг қайд этишича, Фирдавс Абдуҳолиқов ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси лавозимидан кетган.

Аввалроқ, Sevimli телеканалидаги «Сабрия» телесериали танқидидан сўнг телеканал бош директори ва бош муҳаррири лавозимини тарк этганди, телеканал кузатув кенгашига эса вақтинчалик Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов раҳбарлик қиладиган бўлди. Бу АОКА «Сабрия» телесериалига экспертиза тайинланиши ортидан содир бўлди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали раҳбарияти афилланганлиги юзасидан текширув ўтказиши айтилди. Унинг натижаларига кўра, Фирдавс Абдухолиқов ва унинг турмуш ўртоғи, қизи ҳамда ўғли таъсисчилари бўлган Sevimli TV ўртасида шартномалар тузиш ва субсидиялар ажратишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланди. Шундан сўнг ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.