Ширин шаҳрида собиқ мансабдорлар МЧЖ тракторини «пуллагани» маълум бўлди
Ширин шаҳрида “O’.” АЖ Сирдарё вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” МЧЖ собиқ мансабдор шахслари лизинг шартномаси асосида МЧЖга етказиб берилган 1 дона “ТТЗ-811” русумли тракторини бошқа шахсларга сотиб юборилганлиги, шунингдек 9 дона “TTZ-811” русумли тракторга шикаст етказиб, “O.” АЖ манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар