Шу йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесиш бўйича 2300 та ҳолат аниқланган

Источник: Госкомэкологии

2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистонда 2300 та, жумладан, 882 та қимматбаҳо дарахт турларини ноқонуний кесиш фактлари аниқланган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддиларига таяниб, Республика президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Фергана» нашри.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан 3,4 миллирд сўм маъмурий жарима ва 4,3 миллиард сўм зарар суммалари белгиланган. 2022 йилнинг 6 ойида жами 882 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган бўлиб, 2021 йилга (1922 туп қимматбаҳо дарахтлар кесилган) нисбатан 55 фоизга камайган.

Жами 25395 нафар экология қонунчилиги талабларини бузган шахс аниқланган. Уларга нисбатан 20,9 миллиард сўм (1,91 миллион доллар) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган, шундан 11,4 миллиард сўми (1,04 миллион доллар) ундирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.