Швейцария Афғонистондан ўз фуқароларини Ўзбекистон орқали эвакуация қилади

Источник: МИД Узбекистана

19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини, шунингдек Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ  ташкилий ва техник масалаларни муҳокама қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.