Сифати кафолатланмаган катта миқдордаги дори воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Сифатсиз дори-дармон маҳсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Турли шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда тайёрланган сифатсиз дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.

Бу борада божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган айрим шахсларнинг қинғир ишлари ўз вақтида фош қилинмоқда. Хоразм вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро М.А бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автоулов тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида автоуловнинг орқа ўриндиғида сотиш мақсадида олиб кетилаётган тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 75,7 млн. сўмлик жами 475 дона флаконда “Sefproks-NEO” ёзувли ва 1325 дона флаконда “Geparin-NEO” ёзувли дори воситалари борлиги аниқланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.