Silk Avia компанияси 1 октябрга қадар ташкил қилинади

Источник: unsplash.com

1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги “Silk avia” компанияси ташкил этилади. Харажатларни камайтириш мақсадида 9 та самолёт тўлиқ эконом-классга ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 апрель куни туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида хорижий туристлар учун камида 3 кунга мўлжалланган “1 минг долларлик хизматлар тўплами” шакллантирилади. Бу дастур йил давомида ишлайдиган аквапарк ва мавзули парклар, гастрономик ва савдо кўчалари, жонли ижро концертлари, шоу ва фестивалларни ўз ичига олади.

Йиғилишда қайд этилишича, музейларнинг кўргазма майдонлари камлиги сабабли атиги 1 фоиз экспонат намойишга қўйилган. Қолаверса, аҳолининг узоқдаги музейларга бориш имконияти йўқ. Шунинг учун, “Санъатни халққа яқинлаштириш” дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмаларини ташкил қилиш кераклиги айтилди. Ўзбекистондаги 4 минг 500 дан ортиқ археология ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейларга айлантириш вазифаси қўйилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.