Сингапур президенти Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради

Источник: bizmedia.kz

Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб 21-23 май кунлари Қозоғистон Республикасида, 23-25 май кунлари эса Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлади. Бу Сингапур президентининг Марказий Осиёга илк давлат ташрифлари бўлади, дея хабар беради ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

Ўзбекистонда Сингапур президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади, Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форумига, шунингдек, Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюради. Бундан ташқари, Ҳалима Ёқуб Самарқандга ҳам ташриф буюради.

Сингапур президентига таълим вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири ўринбосари, меҳнат вазири ҳамда савдо ва саноат вазири ўринбосари, парламент аъзоларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.