Сирдарё вилояти раҳбарияти мактабга қайиқда сузиб борадиган ўқувчи қиз билан учрашди

Источник: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё вилоятида ёш қизалоқ мактабдан қайтишда дарёдан қайиқ орқали сузиб ўтаётгани акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда қизалоқ дарёнинг бир қирғоғидан иккинчисига ёлғиз ўзи сузиб ўтаётганини кўриш мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати ходимининг маълум қилишича, видеода акс этган ҳолат иштирокчиси — Замира Тўйчиева Тошкент вилояти Бекобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшайди, – деб ёзади “Газета” нашри

«У мактаби уйидан 40 километр узоқликда бўлгани сабабли нисбатан яқин ҳудуд — Гулистон туманидаги мактабларнинг бирига қайиқ орақали ота-онаси назоратида сузиб боради. Тарқалган видеода фақат шу сафар ёлғиз ўтишга тўғри келиб қолган», — дейди вазирлик ходими.

Шунингдек, ҳокимнинг тегишли кўрсатмаси билан ҳокимият масъуллари, вилоят ФВБ бошлиғи, Бекобод тумани ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар қизнинг хонадонида бўлган. Масъуллар қизнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, дарёдан хавфсиз ўтишлари бўйича тавсияларни берган.

ФВВ матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев назоратида қиз ва унинг оила аъзоларини дарёдан хавфсиз ўтишларини таъминлаш мақсадида дарё қирғоқларини боғловчи махсус ускунали трос тортилиши белгиланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.