Сирдарё вилоятида Isuzu автобусига ўрнатилган газ баллони портлади: 6 киши ҳалок бўлган

Источник: МЧС

Бугун, 18 август куни таҳминан соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган Isuzu русумли автобус, метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ балонларининг бирида ёрилиш содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган. Шунингдек воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Прокуратура ходимлари томонидан воқеанинг дастлабки тергови олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.