Сирдарёда 170 та дарахт кесилди: табиатга етказилган зарар 13,7 млн сўмни ташкил қилди

Источник: Госкомэкологии

Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани Ишонч СИУ ҳудудидаги дала майдони четидаги жами 170 туп тол дарахтларининг тепа қисмлари кесилган. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар беради.

2 апрель куни Давлат экология қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган рейд тадбири жараёнида номаълум шахслар дарахтларни “ЗИЛ” юк автомашинасига ортиб олиб кетаётган вақтида вилоят Экология бошқармаси назорат инспекция ходимлари, вилоят ИИБ ЖТСБ ходимлари билан биргаликда воқеа жойида ушланган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, юк автомашинаси ашёвий далиллар билан вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Ушбу ҳаракатлар натижасида табиатга етказилган зарар 13 770 000 сўмни ташкил қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.