Сирдарёда куйдирги билан касалланиш ҳолати аниқланди

Фото с сайта xs.uz

Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани Ховотоғ қишлоғининг «Зомин» маҳалласида аниқланган А-22 касаллиги туфайли 10 кунлик карантин эълон қилингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.

Бошқарма маҳаллада яшовчи фуқаролардан бирида А-22 аниқланганини тасдиқлади. Касалликларнинг халқаро таснифи ((КХТ-10) бўйича А-22 бу сибир яраси (куйдирги) ҳисобланади.

Мазкур касаллик одамдан одамга юқмайди, фақат касалланган молларни сўйиш пайтида ва хом гўшт билан алоқада бўлган одамга юқади, дея таъкидлади СЭС вилоят бошқармаси.

Шунга кўра, карантин фақат йирик ва майда шохли қорамолларга нисбатан қўлланилади, дейилади хабарда.

Бугунги кунга келиб ветеринария шифокорлари “Зомин” маҳалласи ҳудудидаги барча йирик ва майда қорамолларни ушбу касалликка қарши эмлашган.

Бошқарма ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирга ўрин йўқ, деб ишонтирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.